Отдых в городах мира

          Отдыхайте с нами!

Статьи

Главная Новости

Ўзбекистон янгиликлари, энг сўнгги хабарлар

Опубликовано: 05.10.2018

NBU ва Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси 100 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини имзолади

 

– Маблағ «Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини 2017-2019 йилларда жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури» доирасидаги лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилинади

3 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Амирликлар бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси (БАА) ўртасида 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда банк ахборот хизмати UZ24'га хабар қилади.

Битим, биринчи навбатда, Самарқанд шаҳри сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро даражадаги меҳмонхона ва сайёҳлик савдо-кўнгилочар марказини қуришни назарда тутадиган инвестицион лойиҳани амалга оширишни кўзда тутади. Шунингдек, битимга кўра электр таъминоти, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳам молиялаштириш мумкин.

Абу-Даби фондининг тўғридан-тўғри инвестициялари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган «Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини 2017-2019 йилларда жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури» доирасидаги лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилинмоқда.

Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси (Abu Dhabi Fund for Development) - 1971 йилда Абу-Даби ҳукумати томонидан ташкил этилган. Жамғарма ривожланаётган мамлакатларга уларни ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар ажратиб ҳамда шу мамлакатлардаги лойиҳаларга узоқ муддатли сармоялар киритиш орқали ёрдам бериб қелмоқда. 2018 йилга қадар Жамғарма минтақавий жамғармалар орқали дунёнинг 88 мамлакатида 536 лойиҳани молиялаштирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни  Facebook Twitter Telegram ' да ҳам кузатиб боринг

Новости

rss